Тери парваришида табиий восита

Баҳорнинг “илик узилди” даврида инсон организми витаминлар, макро ва микро минерал моддаларга танқислик сезади. Шу сабабли қўл ва юз териси ҳам қуруқшаб қолади. Тери парвариши учун канакунжут мойи шифобахш ҳисобланади. Кечқурун яхшилаб атир совунда юз ва қўлларнгизни ювинг. Кейин табиий канакунжут мойини терингизга суртинг.

Асосан совуқ сиқиш йўли билан олинадиган канакунжут мойи ўзида бир қанча фойдали хусусиятларга эгалиги билан ўзига хосдир. Унинг энг қимматли хусусияти эса терига нафислик бахш этади.

  1. Канакунжут мойини мунтазам қўлланилганда терига ижобий ёрдам беради. Тери мулойим, бахмалга ўхшаш майин, таранг кўринишда бўлади. Шу билан биргаликда бу мой теридаги намликни бир хилда ушлайди. Теридаги доғ ва ҳуснбузарларнинг рангини оқартириш хусусиятига эга.
  2. Совуқ ҳолда сиқиб олинган мой энг фойдали ва энг сифатли мой ҳисобланади. Канакунжут мойи иссиқ сиқиш ва кимёвий йўл билан ҳам олинади. Бу йўл билан олинган мой сифати бироз паст ва шу билан биргаликда унинг фойдалик хусусияти ҳам бироз камроқ бўлади. Мой асосан соч ва киприкларнинг яхши ўсишига кўмаклашади.
  3. Канакунжут мойи қуруқ тери учун жуда фойдали. Сабаби мой бевақт ажин тушишининг олдини олиб унга майинлик бахш этади. Шунингдек, бу мойни шифокор ёки халқ табиби тавсиясига асосан қабул қилиш, шу билан биргаликда таъсирчан териларни тинчлантирувчи восита сифатида ишлатиш мумкин.
  4. Бу мой ёрдамида майда ажинларга қарши самарали курашиш мумкин. Барчага маълумки кўз атрофи териси ажинлар билан қопланишга мойил бўлади. Мойни доимий равишда қўллаш орқали бу муаммодан ҳам халос бўлиш мумкин.
  5. Канакунжут мойини терида қўллашда эҳтиёткор бўлган маъқул. Энг яхшиси бу мойни соф ҳолда қўлламаслик керак. Мой ўзининг ажойиб сифати билан юқори натижа кўрсатсада, аллергик реакция чақириши эҳтимолдан холи эмас. Сабаби мой бошқа эфир мойи билан аралаштирилган ҳолда тайёрланган бўлиши мумкин. Кўз атрофи териси учун 1 марта 1 томчи канакунжут мойидан фойдаланиш, 2-3 марта крем (кўз атрофи териси учун мўлжалланган)дан фойдаланишга тенг.
  6. Агар канакунжут мойи воситасида ажинлар билан курашмоқчи бўлсангиз уни бошқа мойлар (зайтун, шафтоли, наъматак мойлари) билан биргаликда қўллаган маъқул.
  7. Шу билан биргаликда бу мойдан косметолог – шифокор тавсияси асосида бошқа маҳсулотлар билан аралаштириб, озиқлантирувчи ниқоб тайёрлаш мумкин. Канакунжут мойини қуруқ тери учун қўллаганда бошқа турдаги мойни 1:3 нисбатта аралаштириш мақсадга мувофиқ.
Яна ўқинг:  Kulgu-shifo (2015/12-13)

Хуршида ҲУСЕНОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: