СУҒУРТА – БОЛАЛАР НИГОҲИДА

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Суғурта – болалар нигоҳида” расмлар кўрик-танлови якунларига бағишланган матбуот анжумани ҳамда танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда истиқлол йилларида мамлакатимизда иқтисодий барқарорликни таъминлаш, аҳолининг барча қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилгани таъкидланди. Бу жараёнда бугунги кунда жадал ривожланиб бораётган суғурта хизматлари соҳаси муҳим ўрин тутади. Шу боис ёш авлодда суғурта маданиятини шакллантириш, уларга ушбу хизмат турининг афзалликларини кенг тушунтириш долзарб аҳамият касб этмоқда.

“Кафолат” давлат акциядорлик суғурта компанияси Тошкент шаҳар бўлими томонидан “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилган “Суғурта – болалар нигоҳида” расмлар кўрик-танлови бу борада ёшларга яқиндан ёрдам беради.

Танловда ижодий ишлар “Суғурта – менинг тасаввуримда”, “Суғурта билан келажак сари” номинациялари бўйича баҳоланди.

Танлов ғолиблари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

З.МАМАТҚУЛОВА

Яна ўқинг:  Чорламалар болаларни чечан қилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: