МУСИҚА ВА САНЪАТ МАКТАБЛАРИ

халқаро талабларга мос равишда фаолият юритмоқда

Халқимиз миллий маданияти ва санъатини равнақ топтириш, унинг ўзига хос мактаб ва анъаналарини ривожлантириш йўлида ҳукуматимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик элимиз, айниқса, навқирон авлод маънавиятини янада юксалтириш, истиқлол йилларида маънавий-маърифий жабҳаларда эришган ютуқларимизни жаҳонга намоён этишдек улуғвор мақсадларга хизмат қилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2008 йил 8 июлдаги “Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ юртимизда намунавий лойиҳалар асосида санъат ўқув даргоҳларини барпо этиш, мавжудларини реконструкция қилиш, моддий-техник базасини янада яхшилаш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, мазкур қарорга асосан 278 та болалар мусиқа ва санъат мактабида 487 миллиард 400 миллион сўмлик қурилиш-тиклаш (136 та янги қурилиш, 142 таси капитал реконструкция) ишлари бажарилди. Уларнинг барчаси 137 миллиард сўмлик замонавий мусиқа чолғулари, овоз кучайтиргич, мебель ва ускуналар билан жиҳозланди.

Ўзбекистон Давлат консерваторияси ва Бадиий академия билан ҳамкорликда барча ихтисосликлар бўйича замонавий талаблар асосида ўқув режалар ишлаб чиқилиб, тажриба синовдан ўтказилди ва амалиётга тадбиқ этилди. Натижада болалар мусиқа ва санъат мактабларини босқичма-босқич равишда зарур ўқув-услубий қўлланма, нота, СD диск ва кўргазмали материаллар билан таъминлаш йўлга қўйилди.

Ўтган йиллар давомида болалар мусиқа ва санъат мактаблари 53 номдаги 61 минг нусха ўқув-қўлланма ва ноталар билан таъминланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, болалар мусиқа ва санъат мактабларида яратилган замонавий шарт-шароитлар натижасида ўқувчилар қамрови 1,5 баробарга ортди. 2008 йилда болалар мусиқа ва санъат мактабларида республика бўйича жами 38 минг 34 нафар ўқувчи таълим олган бўлса, ушбу кўрсаткич 2014 йилда 18 минг 895 нафарга ёки 49 фоизга ошиб, 56 минг 929 нафарга етди.

Бугунги кунда болалар мусиқа ва санъат мактабларида жами 8 минг 712 нафар педагог фаолият кўрсатаётган бўлса, уларнинг 3 минг 543 нафари олий маълумотли мутахассислардир.

Мамлакатимизда мунтазам ўтказилаётган “Санъат ғунчалари”, “Наврўз садолари”, “Камалак юлдузлари” сингари ижодий фестиваль ва кўрик-танловлар истеъдодли ўқувчилар сафининг тобора ортиши, уларнинг фаолиятини кенг жамоатчиликка яқиндан таништириш имконини бермоқда. Жумладан, ўтган йилда мамлакатимизда болалар мусиқа ва санъат таълимини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар, яратилган шарт-шароитларни кенг тарғиб қилишга ҳамда ўқувчиларнинг миллий чолғулар бўйича ижрочилик санъатини оммалаштиришга йўналтирилган “Она юрт оҳанглари” халқаро танлови илк маротаба ўтказилди.

Яна ўқинг:  Юрт байроғини баланд кўтариб...

Мазкур танловда дунёнинг 11 мамлакатидан келган етакчи санъаткор ва иқтидорли болалар иштирок этишди ва танлов орқали ўзбек композиторлари томонидан яратилган асарларни биринчи марта дунё саҳнасига олиб чиқишга эришилди.

Шунингдек, республикада ўтказилган танлов ва фестивалларда ўқувчилар иштироки йилдан-йилга ортиб бормоқда. Хусусан “Камалак юлдузлари” республика болалар ижодиёти фестивалининг мактаб босқичларида иштирок этган болалар сони 2008 йилда 15 минг 524 нафарни ташкил этган бўлса, 2014 йилда 37 минг нафарга етди.

Мамлакатимизда яратилган замонавий шарт-шароитлар ва иқтидорли ёшларнинг давлатимиз томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши натижасида фарзандларимизнинг жаҳон саҳналарида эришаётган муваффақиятлари кундан-кунга ортиб бормоқда. Шунингдек, ёш истеъдод соҳибларини рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган ушбу мукофот миллий мусиқа санъатимизни равнақ топтириш, ғоявий-бадиий сара асарлар яратиш, янги-янги иқтидорларни кашф этиш имконини бермоқда.

Шавкат ХЎЖАҚУЛОВ

Shu o‘rinda

Ўқувчиларимиз халқаро танловларда 2010 йилда 46 нафарни ташкил этган бўлса, 2014 йилда бу кўрсаткич 122 нафарни ташкил этди. Истеъдодли ёшларимиз Франция, Италия, Германия, Буюк Британия, Руминия, Россия, Азербайжон, Латвия каби давлатларда ўтказилган турли нуфузли халқаро танловларда ғолибликни қўлга киритдилар.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: