мазкур учликни ўзида жамлаган қизалоқ
Чеҳрасидан нур ёғилаётган қизалоқ Хоразмнинг “Лазги”сига рақсга тушарди. Унинг иқтидори нафақат мени, балки атрофдагиларнинг ҳам ҳайратини оширди. Қизчанинг онаси Гулчеҳра Мирзаҳакимова фарзандининг бадиий жамоа қошидаги “Булбулча” ашула ва рақс ансамбли аъзоси эканлиги ҳақида гапирди.
– Бир пайтлар спортнинг акробатика ва спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлган бувиси Ўктамхон Исмоилова қизимиз Иродани тўрт яшарлигида “Менга ўхшаб спортчи бўлсин, соғлом улғаяди”, – дегани учун уни “Жар” спорт мажмуасига, бадиий гимнастика йўналишига бердик. У бир неча бор тенгдошлари орасида ўтказилган мусобақаларда нуфузли ўринларни эгаллади. Кейинчалик қизимиздаги рақс санъатига бўлган қизиқиш ва эътибори боис уни “Булбулча” ашула ва рақс ансамблига олиб келдик. Мана, натижани кўриб турибсиз, – дейди қизининг муваффақиятларидан фахрланган Гулчеҳра Мирзаҳакимова.
Бугунги кунда Ирода устозлари – бош балетмейстер, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳибаси Ноила Артиқова, балетмейстер Наргиза Исақовадан санъатнинг нозик ва гўзал тури – рақс сирларини ўрганмоқда. Ирода ёш бўлишига қарамай мамлакатимизнинг Мустақиллик байрамлари ва бошқа тадбирларда сурхонча, хоразмча, ҳиндча, “Читтигул” каби фолклор рақсларини ижро этиб мухлислар эътиборига тушган.
– Ирода ниҳоятда иқтидорли, унинг келажаги порлоқ эканига ишонаман, чунки рақсни дилдан севади ва ўргатганларимизни тез илғаб, қабул қилиб олади. Мактабдаги синф раҳбари Елена Александрович билан ҳам суҳбатлашганимда унинг илмий салоҳияти юқорилигини таъкидлашдан чарчамайди, – дейди устози Н.Артиқова.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СпортОЛИЙ ТАЪЛИМДА СПОРТ СОҲАСИДА ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАР ОЧИЛДИ
Миллий матбуот марказида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига янги йўналишлар бўйича ҳам абитурентлар қабул қилиниши масаласида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ўқи
СпортБодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати
Тошкентдаги «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида бодибилдинг бўйича ХII жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 150 дан ортиқ делегация вакиллари иштирок этаяпти. – Юртбошимизнинг спор
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
