Ўзбек халқ мақолларидан (2015/10)

Ақл кўпга етказар,

Ҳунар – кўкка.

Бахт белгиси – билим.

Билган билганин ишлар,

Билмаган бармоғин тишлар.

Билган ўқир,

Билмаган тўқир.

Билим – ақл чироғи.

Билишим,

Билишимга тушар бир ишим.

Билмаган айб эмас,

Билишга тиришмаган айб.

Билмагандан билган яхши,

Тўғри ишни қилган яхши.

Билмаганни сўраб ўрганган олим,

Орланиб сўрамаган ўзига золим.

Гўзаллик – илм-у маърифатда.

Илм олишнинг эрта-кечи йўқ.

Яна ўқинг:  БЎЛАЖАК ОНАЛАР МАКТАБИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: