БИРЛАШГАН ЎЗАР
Қозоғистоннинг Актобе шаҳрида хотин-қизлар ўртасидаги ITF таснифига кирувчи халқаро турнирнинг жуфтлик баҳсларида ҳамюртларимиз Альбина Ҳабибулина ва Полина Меренкова ғолибликни қўлга киритди.
Теннисчиларимиз турнирнинг финал учрашувида қирғизистонлик Ксения Палкина ҳамда голландиялик Эва Ваканно жуфтлигини 6:2, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратиб, бош совринга сазовор бўлди.