ОИЛА – ЖАМИЯТ КЎЗГУСИ

Оила – жамиятнинг бирламчи ва муҳим бўғинидир. Оила – кишиларнинг табиий-биологик, ҳуқуқий, маънавий муносабатларига асосланган бутун бир жамоа. Дунёда юз берадиган ҳар қандай ўзгаришлар, хоҳ у иқтисодиёт, хоҳ маънавий-сиёсий соҳада бўлсин, ўз таъсирини даставвал оилада намоён этади. Шунинг сабаб оила ижтимоий институт сифатида жамият билан бирга пайдо бўлган.

Юртбошимиз таъкидлаганидек, оила турмуш ва виждон қонунлари асосига қурилади ва ўзининг кўп асрлик мустаҳкам ва маънавий таянчларига эга бўлади. Оилада демократик негизларига асос солинади. Одамларнинг талаб-эҳтиёжлари ва қадриятлари шаклланади. Дарҳақиқат, оила инсон учун муқаддас даргоҳ бўлиб, у маънавий муносабатлар замирида юзага келади. Оила мустаҳкам бўлса, демакки жамият, мамлакат ҳам мустаҳкам ва барқарор бўлади.

Оилавий муносабатларни бошқаришда асосан ота-онанинг, ёши катта кишиларнинг ўзига хос ўрни бор. Маданий ва маънавий қадриятларни авлоддан авлодга етказишда давлат ва жамиятдаги таълим муассасалари, маданият ўчоқларининг ҳам муайян роли мавжуд. Ўзбекистонда ёш оилаларга кўрсатилаётган эътибор, бола туғилиши ва унинг вояга етиши учун маълум миқдорда нафақаларнинг белгиланиши, оналик ва болаликнинг ижтимоий муҳофаза қилинаётганлиги, ота ёки она фарзанд олдида ўз бурчини бажармаган тақдирда моддий, маънавий, ҳатто жиноий санкциялар орқали жазоланиши ушбу ноёб масканни мустаҳкамлаш, у орқали миллий ва умуминсоний қадриятларни кейинги авлодлар учун мерос қилиб қолдириш вазифасининг бажарилаётганлиги намунасидир.

Жамият тараққиётини ҳаракатга келтирувчи ҳужжат бўлган Бош Қомусимизда оила масаласига ҳам алоҳида урғу берилган. Конституциямизда “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга” деб ёзилган.

Истиқлол бизга тилимиз, динимиз, миллий қадриятимиз, маънавий мерос ва маданиятимизни холисона ўрганиш ва уни бевосита қўллаш имкониятини берди. Бугунги кунда Ғарб мамлакатларида оила инқирози жараёни кечаётган бир паллада бизнинг давлатимиз бу масалага жуда катта аҳамият қаратаётгани эътиборлидир. Жаҳоннинг бирорта мамлакатида оила ва унинг муаммоларини бу қадар изчил ва кенг қамровли илмий асосда ўрганиш ва ечимини топишга киришганлиги маълум эмас. Шу ўринда қизиқ бир маълумотни айтиб ўтсак, қадимги грек тарихчиси Элион қолдирган маълумотларга кўра, Марказий Осиёдаги йирик қабилалардан бири бўлган сакларнинг одатлари бўйича уйланишни истаган ҳар бир йигит ўзи уйланмоқчи бўлган қизи билан ер ости уйида кураш тушиши шарт бўлган. Бу курашда ғалаба қилган тақдирдагина уйланиш ҳуқуқига эга бўлган. Демак, бу ерда кураш ўзига хос тарзда никоҳ вазифасини бажарган.

Яна ўқинг:  КОНСТИТУЦИЯ ВА ҚОНУННИНГ УСТУНЛИГИ

“Ўғузнома”, “Алпомиш”, ва “Манас”лардаги никоҳ билан боғлиқ одатларга, йигитнинг жисмоний қобилиятларига ва уни синаб кўришга алоҳида аҳамият берилган. Талабгорлар ўзаро от пойгаси, камонда нишонни уриш, узоққа ўқ узиш, кураш каби халқ мусобақаларидан фойдаланилган.

Мухтасар айтганда, оила миллий қадриятларнинг ривожини таъминлайдиган, миллатнинг давомийлигини сақлайдиган, янги авлодни дунёга келтириб, уни маънавий ва жисмоний баркамол қилиб тарбиялайдиган жамиятнинг асосий негизи ҳисобланувчи муқаддас маскандир.

Аброр ТЎРАЕВ,

ЖДпИ “Ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси,

Зойир НАХАНБОЕВ,

тарих факультети талабаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: