МEВАЛАРДАН “ГУЛДАСТА”

Ҳаётимизда бир марта бўлса ҳам туғилган кундами, байрамлардами гулдасталар олганмиз ёки кимгадир тақдим этганмиз. Аммо мевали “гулдаста”ни-чи? У қандай бўлади деб қизиқяпсизми? Унда маслаҳатимиз фақат сиз учун.

Ҳар бир нарса меҳр билан тайёрланса, унинг қадр-қиммати шунча юқори бўлади. Ҳатто дастурхон безаш ёки мева-сабзавотлардан гўзал шакллар ихтиро этиш ҳам бир мўъжизавий санъат асаридир. Байрам дастурхонининг янада қизиқарли бўлишини истасангиз, мевалардан турли хил “гулдаста”лар ясаб қўйишингизни маслаҳат берамиз. “Гулдаста”мизни қуйидаги мевалар ёрдамида тайёрлаймиз, аммо сиз ижодий ёндошиб исталган бошқа бир мевани танлашингиз мумкин.

Бунинг учун бизга ананас, қовун, қулупнай, гилос ва бир боғ кўкат (кашнич) керак бўлади.

– Ананасни халқа шаклида тўғраймиз. Биз 5 дона “гул”га мослаб ҳалқалар кесиб олдик. Сиз исталганча гуллар сонини кўпайтиришингиз мумкин.

Махсус қолип ёрдамида ундан гулчаларни ясаймиз.

Гулчалар устига қўйиш учун қовун мағзидан махсус чарх ёрдамида айлана шаклларни оламиз.

Меваларимизни ёғоч сихларга териб чиққач, ваза ичини хамир билан тўлдирамиз. Бу ерда фил кўринишидаги ўйинчоқ вазачадан фойдаландик. Сиз эса албатта, ўзингизга ёққан гулдонлардан ёки бошқа бирор бир идишдан ҳам фойдалансангиз бўлади.

Дўконга кирганингизда гулни қандай ясатиб оласиз? Тахминан ўша кўринишда вазага тайёрлаб қўйган мевали сихларни ўрнатиб чиқамиз. Ҳамма сихларни бир хил узунликда жойлаштирсак, табиийки гулдастамиз жуда кичкина кўриниб қолади. Уларнинг узунлигини ҳар хил қилсак, бирмунча чиройли тус олади.

Юқоридагиларнинг ўзи ҳали “гулдаста” учун етарли эмас, энди уни кашнич ёрдамида безаб чиқамиз.

Ниҳоят гулдастамиз ҳам тайёр бўлди. Сиз уни энг азиз меҳмонингиз келишида тайёрлаб дастурхонга қўйишингиз ёки оила аъзоларингизга, яқинларингизга тақдим этиб уларни хурсанд қилишингиз мумкин. Айниқса, бу антиқа мевали “гулдаста” байрамолди энг мазали ва антиқа таом сифатида дастурхонингизни безаб туришига шубҳа қилмаймиз.

Гули НОЗ

Яна ўқинг:  Шафтолили торт

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: