СИМСИЗ СУНЪИЙ КЎЗ
Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган Монаш университетининг олимлари кейинги йилда кўрув асаб толаларини четлаб ўтиб, инсон миясига сигналларни узата оладиган симсиз бионик интерфейсни клиник синовдан ўтказишни бошлайдилар. Бу қурилма нафақат тўр пардаси, балки кўрув асаби – кўздан сигналларни мияга узатувчи канали жароҳатланган умуман кўрмайдиган инсонлар учун ҳам буюмларнинг шаклларини кўриш имконини беради.
Австралияликлар томонидан яратилган сунъий кўз иккита қисмдан ташкил топади. Биринчи қисми бу жуда кичик ўлчамдаги микросхема бўлиб, у мия ичига ўрнатилади. Иккинчи қисми ташқи қайд этгичлар бўлиб, улар сифатида рақамли камера ўрнатилган кўзойнак ишлатилиши мумкин. Қайд этгичдан сигналлар чипга (яъни, миянинг кўрув ҳудуди ҳужайраларига) тўп парда ва кўрув асабини четлаб ўтиб, тўғридан-тўғри симсиз алоқа ёрдамида узатилади.
Бионик интерфейсни синовдан ўтказиш мўлжалланганидек 2015 йилда бошланади. Бу синовлар тадбиркор Марк Безен ва Монаш университети ректори Алан Финкел томонидан ажратилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади. Улардан ҳар бири бу лойиҳа учун бир млн. доллардан маблағ ажратишган. Яна бир млн. доллар миқдоридаги маблағни университетнинг ўзи тақдим қилади.