САЛОМАТЛИК ЙЎЛИДА

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек Саноат касб-ҳунар коллежида ёшларни бирдамликка чорловчи, уларнинг жисмоний маданиятини оширишга хизмат қилувчи “Баркамол авлод” спорт мусобақалари ўтказилди.

Маълумки, спорт нафақат кишини жисмонан бақувват бўлишига ёрдам беради, балки уни маънан етук, иродасини мустаҳкам қилиб тарбиялайди ҳам.

Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан “Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида”ги фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг негизида ҳам ёш авлодни ҳар томонлама соғлом этиб камол топтириш мақсади мужассам.

Айтиш жоизки, коллеж миқёсида ўтказилган мазкур мусобақа 7 та спорт турлари бўйича ўтказилди. Ўқувчи ёшлар волейбол, баскетбол, футбол, енгил атлетика, стол тенниси, кураш, шахмат-шашка, қўл тўпи, бадминтон каби спорт турлари бўйича мусобақа ўтказишди.

Беллашув натижаларига кўра бухгалтерия гуруҳининг ўқувчилари кўпгина спорт турларида ғолибликни қўлга киритди.

– Коллеж миқёсида ўтказиладиган спорт мусобақаларида ўқувчиларимиз фаол иштирок этишади – дейди жисмоний тарбия ўқитувчиси М. Ҳидоятов. – Республика, туман, шаҳар миқёсида ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилган спорт мусобақаларида ушбу коллеж ўқувчилари юқори натижаларни қўлга киритиб келишмоқда.

Мусобақа ғолиблари коллеж маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Г. ҚУЛМИРЗАЕВА,

Жисмоний тарбия ва ЁЧБТ” кафедраси ўқитувчиси

Яна ўқинг:  ЯНГИ ҚЎШМА КОРХОНА ИШГА ТУШДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: