КОНСТИТУЦИЯ – ЁШ МУСАВВИРЛАР НИГОҲИДА

Ёшлар ижод саройида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан “Ватан келажаги сенинг қўлингда!” ва “Мен сайловга тайёрман!” шиори остида расмлар танловининг очилишига бағишланган тадбир ўтказилди.

“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзусидаги тарғибот ойлиги доирасида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Марказий сайлов комиссияси, Бадиий академия вакиллари, иқтидорли ёшлар, республика тарғибот гуруҳи аъзолари иштирок этди.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ф.Муҳаммаджонова ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказиш, келажагимиз ворисларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий маданияти, фаол фуқаролик позициясини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини ошириш, уларнинг орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш, жамиятимизнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий ривожланишида фаол иштирокини таъминлашга қаратилган тарғибот ойлиги бу борадаги эзгу ишларнинг давомидир.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ўтказилаётган мазкур танловдан кўзланган мақсад миллий ва умуминсоний қадриятларни ўзида мужассам этган Конституциямизнинг мазмун-моҳиятини ёшлар онгу шуурига чуқурроқ сингдириш, жорий йилнинг 21 декабрь кунида бўладиган сайловлар ҳақида ёш сайловчиларнинг хабардорлигини оширишдан иборат.

Танловда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Республика рассомлик коллежи, Республика ихтисослаштирилган санъат мактаби ва қатор ихтисослаштирилган санъат мактабларининг иқтидорли ўқувчилари иштирок этмоқда. Улар ўз ижодий ишларида юртимизда ёшларни ҳар томонлама камол топтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиётининг ҳуқуқий кафолати”, “Бугунги ўқувчи – эртага сайловчи” каби шиорларнинг маъно-мазмуни, жорий йилги сайлов жараёни ҳақидаги билим ва тасаввурларини акс эттиришга ҳаракат қилмоқда.

Ижодий ишлар шу йил 28 ноябрь куни ўтказиладиган расмлар кўргазмасида танлов ҳайъати томонидан баҳоланади. Энг сара ижод намуналари асосида тарғибот воситалари тайёрлаш ва улардан ойлик давомидаги тадбирлар жараёнида фойдаланиш кўзда тутилган.

Дилшод КАРИМОВ,

ЎзА мухбири

Яна ўқинг:  Самбо бўйича Осиё чемпионати якунланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: