САМАРҚАНД ШАҲРИГА САЁҲАТ
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК билан ҳамкорликда пойтахтдаги “Меҳрибонлик уйлари”нинг 50 нафар тарбияланувчиси учун Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этди. Мазкур саёҳат ўқувчи-ёшларни Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари тарихи билан яқиндан таништириш мақсадида уюштирилди. Тадбир давомида болажонлар кўҳна шаҳарнинг диққатга сазовор жойларида бўлди. Қайд этиб ўтамиз, фонд ташаббуси билан йил бошидан буён кам таъминланган, кўп болали оилалар фарзандлари ҳамда “Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчиларининг Бухоро, Хива, Марғилон, Шаҳрисабз сингари қатор тарихий шаҳарларга саёҳати ташкил этилиб, улар юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.
Ўз мухбиримиз