ЧИНИҚИШ МАКТАБИ

УМИД НИҲОЛЛАРИ” МУСОБАҚАЛАРИ БОШЛАНДИ

Ўзбекистонда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” талабларидан келиб чиқиб ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва улар орасида спортни оммалаштириш мақсадида уч босқичли ягона спорт ўйинлари тизими – “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва “Универсиада” мусобақалари ўтказиб келинади. Мазкур тизим ёш авлодни соғлом турмуш тарзи тамойиллари асосида тарбиялаш, уларнинг спортга қизиқишини оширишга хизмат қилмоқда.

Яна бир муҳим жиҳати, ушбу спорт ўйинларининг аниқ дастур асосида юртимизнинг барча ҳудудларида мунтазам ўтказилиши жойларда замонавий қиёфадаги муҳташам спорт масканлари, стадионлар, сузиш ҳавзаларининг барпо этилиши, янгидан-янги спорт секциялари ва мажмуалари фаолиятининг йўлга қўйилишига олиб келмоқда.

Жорий йилнинг 4-9 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудларида умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўртасида “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг мактаб ва туман (шаҳар) босқичи бўлиб ўтди. Унда 1-4-синф ўқувчилари спортнинг 5 та тури бўйича, 5-9-синф ўқувчилари эса 6 та тур бўйича ўзаро беллашадилар.

“Умид ниҳоллари” спорт мусобақалариниг мактаб ва туман (шаҳар) босқичлари ўқувчиларнинг кузги таътил кунларида ўтказилди. Бу эса уларнинг бўш вақтларини мазмунли ва фойдали ташкил этиш имконини беради.

Шунингдек, кузги таътил кунларида ўқувчи-ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун умумий ўрта таълим мактаблари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, спорт мажмуаларидаги тўгараклар ва секциялар, сузиш ҳавзалари тўлақонли фаолият кўрсатади. Бугунги кунда республикада уларнинг сони 65 минг 423 тани ташкил қилиб, спорт тўгаракларида 1 млн. 637 минг 943 нафар спортсевар болажонлар мунтазам шуғулланиб келмоқда. Ушбу спорт тўгараклар машғулотларида 16 ёшгача бўлган болалар бепул қатнашади.

Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати

Яна ўқинг:  ХАФАҚОН (ГИПЕРТОНИЯ) КАСАЛЛИГИГА ЭЪТИБОРСИЗ БЎЛМАНГ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: