ЛАВР ЯПРОҒИНИНГ МЎЪЖИЗАСИ

Ҳамма биладиган хушбўй дафна барглари (лавр япроғи) ҳар бир уй бекасининг ошхонасидан топилиши аниқ. Лекин ҳамма ҳам мўъжизавий дафна япроқларининг фойдали жиҳатлари ҳақида билавермайди.

Дафна япроқларидан яраларнинг тез битишига кўмаклашувчи, иммун тизимини кучайтирувчи, яллиғланиш ва микробларга қарши восита сифатида фойдаланиш мумкин. Айнан дафна баргларидан қилинган қайнатма халқ табобатида кенг кўламда фойдаланилади. Энг асосийси эса замонавий тиббиёт асло буни инкор қилмайди. Дафна япроқларидан тана аъзоларининг касалланишида, ҳазм қилиш фаолиятини яхшилашда, сурункали холециститни даволашда, ўт-тош касалликларида ундан ташқари метеоризм (ичакларда ел йиғилиши)да самарали фойдаланиш мумкин. У ҳазм қилиш фаолиятини яхшилайди ва иштаҳани очади ҳамда бўғим касалликларида яхши ёрдам бериб, қандли диабет касаллигида қондаги қанд моддасини камайтирувчи хусусиятга эга. Ички аъзоларнинг хасталикларида оғриқларни енгиллаштириш учун дафна япроқларидан дамлама тайёрлаш мумкин. Бунинг учун:

100 мл сувга 2-3 дона дафна япроғи солиниб, паст оловда 5-10 дақиқа қайнагунча ушлаб турилади. 2 стакан қайнатмани кун давомида оз-оздан ичиб турилади.

Бўғим касалликларида дафна баргли дамлама тайёрлаш учун: 5 гр майдаланган қуруқ дафна барглари 300 мл иссиқ сувга аралаштирилади, бир неча дақиқа қайнатилади, сўнгра тайёр бўлган қайнатма термосга қуйилади ва 6 соат тиндирилади. Бу дамламани 12 соат давомида 1 чой қошиқдан ичиш мумкин. Даволаш 3 кун мобайнида такрорланади, 1 ҳафта танаффус қилинади ва яна 3 кун қайтарилади. Лекин бу муддатдан кўп эмас! ( дафна баргидан тайёрланган дамлама билан бўғимларни тозалашда даво муолажасини 3 ойда 1 марта қўллаш мумкин). Навбатдаги қайнатмали муолажани фақат бир йилдан сўнг такрорлаш мумкин.

Шуни унутмаслик керакки, ҳар қандай даво муолажаларига ўхшаганидек, бу даво муолажасида ҳам алкогол ва гўштлик овқатларни истеъмол қилиш мумкин эмас.

Қондаги қанд миқдорини камайтириш учун дамлама қуйидаги усулда тайёрланади:

5 дона қуруқ майдаланган дафна баргини стаканга солиб устидан қайнаган сув қуйилади ва 12 соатга термосда тиндирилади.

Бу дамламани кун давомида қатъий равишда 3 марта қабул қилиш мумкин. Белгиланган миқдордаги дамлама овқатланишдан 30 дақиқа олдин ичилади. Даволаш муддати 2-3 ҳафта давом этади.

Ҳомиладор ва эмизикли аёллар, меъда ва ўн икки бармоқли ичак яраси билан оғриган беморлар (қон кетиш каби салбий ҳолатни келтириб чиқаради)да, панкреатит, холецистит ва қабзиятга мойиллиги бор инсонларга нисбатан дафна баргли дамламани қўллаш тавсия қилинмайди.

Яна ўқинг:  Тиббий танлов комиссияси: унинг ногиронлар, пенсионерлар ва болаларга тиббий хизмат кўрсатиш тартиби қандай?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: