Хабарлар, янгиликлар, воқеалар (2012-45)

  • Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий ваколатхонаси томонидан Монтерей халқаро тадқиқотлар институти (Калифорния штати, АҚШ) билан ўзаро ҳамкорликда “Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудудни яратиш бўйича ташаббуси — минтақавий ва глобал хавфсизликнинг муҳим омили” мавзусига бағишланган конференция ўтказилди.

  • Тошкентда Ҳиндистон Техник ҳамкорлик дастури (ITEC)га бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги муносабатларнинг муҳим йўналиши бўлган мазкур дастурнинг аҳамияти, бу борадаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.

  • Қўнғирот туманининг Қиёт қишлоғида ичимлик суви таъминоти яхшиланди. Натижада ҳудудда яшовчи 1316 нафар аҳоли хонадонига зилол сув кириб борди. Бунёдкорлик ишларига 354 миллион сўм йўналтирилиб, 6 километр масофага қувурлар ётқизилди.

  • Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида инглиз тилини ўқитиш бўйича республика илмий-амалий семинари бўлиб ўтди.

  • Пойтахтимиздаги Турин политехника университетида “N-Com CA” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда “Ишлаб чиқариш корхоналарини энергетик текшириш ва энергия тежашни бошқариш” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Яна ўқинг:  Ёшларимиздан ғалаба ва Осиё чемпионатига йўлланма

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: