Кичкинтойлар қувончи

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан энг улуғ, энг азиз байрам – Мустақиллигимизнинг 23 йиллиги шодиёналари олдидан пойтахтимиздаги 22-сонли “Меҳрибонлик уйи”да “Суғдиёна” халқ чолғулари камер оркестри иштирокида маданий концерт ташкиллаштирилди.

Кўтаринки кайфиятда ўтказилган тадбирда болажонлар ўзларининг ижодий чиқишлари билан иштирок этди. Ўзлари ёд олган шеър ва қўшиқларини айтиб, кечага ўзгача шукуҳ бағишлади. Уларнинг кўзларидаги қувончни кўриб, мустақил диёрда яшаётганидан, Юртбошимизнинг ҳамиша эътиборида эканидан мамнун эканлигини англаш қийин эмас.

“Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” шиори остида бўлиб ўтган тадбир замирида ёшлар қалбида она Ватанга бўлган меҳр-муҳаббатни ошириш, унинг қадр-қиммати ҳар нарсадан устун эканини англатиш каби эзгу мақсадлар мужассам.

А.ЭРГАШЕВ

Яна ўқинг:  МАЪРИФАТГА ИНТИЛИШ халқимизнинг азалий одатларидан биридир

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: