Наъматак шарбати
Наъматак шарбати жигар, буйрак, ичак ҳамда меъдага фойдали. Шунингдек, қон айланиши ва сурункали касалликларнинг олдини олишда организмга самарали таъсир кўрсатади.
Керакли махсулотлар: 1 пиёла наъматак меваси, 2 литр сув.
Тайёрланиши: Яхшилаб тозаланган 1 пиёла наъматак меваси қопқоғи зич ёпиладиган идишга 2 литр сув қуйиб, жуда баланд бўлмаган оловда, милтиллатиб 15 дақиқа давомида қайнатилади. Таъбга кўра шакар қўшилади. Иссиқ кунларда салқин ҳолатда, совуқ кунларда иссиқ ҳолатда ичиш тавсия этилади.