Фақат болажонингиз учун

Эндиликда болалар учун ажойиб билагузук ихтиро қилинди. Бу ихтиро орқали болангизни қаерда ва нима билан машғуллигини билиб олишингиз мумкин. Қандай қилиб дейсизми? Бу жуда осон.

Бу борада сизга фитнес-билагузук Sproutling ёрдам беради. Ушбу қурилма ота-оналарга кичкинтойнинг қаерда эканлини билишга ёрдам беради. Бу маҳсулот боланинг тана ҳароратини, томир уриши, тери намлигини ва унинг қай даражада ҳаракатчанлигини аниқлаб беради. Ушбу билагузук смартфон ёрдамида бошқарилади. У симсиз интерфейс Wi-Fi ва Bluetooth орқали бошқарилади. Унинг бола соғлигига ҳеч қандай салбий таъсири йўқ.

Ақлли қурилма “сайрга чиққан болакай”ни зудлик билан ота-онасига топиб беради. Бу учун қурилмани болакайнинг қўл ёки оёғига тақишнинг ўзи кифоя. Ушбу мослама силикондан ясалган тасма бўлиб, энг сезувчан терида ҳам ҳеч қандай аллергик реакция чақирмайди.

Гули НОЗ

Яна ўқинг:  Кавказ тоғларида: ЎЗБЕКИСТОН

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: