Навбатдагиси олтин…
Хорватиянинг Загреб шаҳрида эркин, юнон-рум ва хотин-қизлар кураши бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Эркин кураш бўйича вазни 50 килограммгача бўлган полвонлар баҳсида иштирок этган ҳамюртимиз Маҳмуджон Шавкатов финалга қадар кечган беллашувларда барча рақибини мағлубиятга учратиб, кумуш медални қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Маҳмуджон Шавкатов 2013 йили ўтказилган жаҳон чемпионатида бронза медаль билан тақдирланган эди.