Рўзанинг тиббий фойдалари

Бундан 1400 йил олдин рўза мусулмонларга фарз қилинганда одамлар унинг шифо хусусиятлари ҳақида илмий маълумотларга эга бўлмаган. Ҳатто уни азоб-уқубат ва танага нисбатан ҳақоратдан ўзга нарса эмас деб ҳисоблаганлар ҳам учраб турган. Бугун турли илмий тадқиқотлар рўза бутун танага шифобахш таъсир кўрсатишини тасдиқлаяпти. Шу боис ҳам очлик билан даволаш бўйича жуда кўп китоблар ёзиляпти, бу усул тиббиётда кенг қўлланиляпти. Ҳозир очлик билан даволаш урф бўлди. Ҳатто Ғарб мамлакатларида шу усулда хизмат кўрсатувчи махсус шифохоналар бор.

Одам вужуди шундай қурилган: озиқ-овқат етказиш тўхтаган пайтда бутун куч-қувват организмни зарарли микроблар, хаста тўқималар, ўсма ва хилтлардан тозалашга киришади.

Тадқиқотчи, тиббиёт фанлари доктори Роберт Бартлоу илмий изланишлари, тажрибалари билан рўза организмни тозалашда жуда катта кучга эга экани ва ҳатто бошланғич босқичдаги ўсмаларни йўқота олиши мумкинлигини исботлади.

Очлик билан даволанаётганларни кузатган олимлар уларнинг соғайиб, турли касалликлардан тамоман қутулиб кетганларига гувоҳ бўлишди. Тажрибалар рўза қонда холестерин миқдорининг камайишига, натижада юракда қон лахтаси (тромб) тиқилишининг олди олинишига сабаб бўлишини кўрсатди. АҚШда олиб борилган тадқиқотлар эса рўза қондаги қанд моддаси ва меъда шираси кислотасини ҳеч қандай дори воситаларисиз меъёрда сақлаб туришини исботлади.

Очлик таъсирларини ўрганган германиялик олимлар камида уч ёки тўрт ҳафта мобайнида 10-15 соат ҳеч нарса истеъмол қилмай енгил иш билан шуғулланиш соғлик учун жуда фойдали деган хулосага келдилар. Доктор Билл Шернбер ҳар йили бир ой рўза тутиш тетиклик ва ёшлик асоси эканини таъкидлайди.

Одесса университети олимлари ўтказган тажрибалар очлик танадан заҳарларни ҳар қандай дори-дармондан кўра яхшироқ чиқариб ташлашини кўрсатди. Масалан, рўза пайтида аммиакнинг чиқарилиши 100 баробарга кучаяди.

Юқоридаги барча фикрлар очлик билан даволаш ва унинг танага фойдалари ҳақида. Бироқ, рўзанинг асаб ва руҳ соғломлигига таъсири ҳам катта. Бунда энг кўзга кўринадиган фойда инсонда ирода мустаҳкамлиги ва тақвонинг шаклланишидир. Энг кучли душман – нафс устидан ғалаба қозонган киши жуда мустаҳкам иродага эга бўлади, унинг онги хоҳиш-истакларни ўзига бўйсундиради. Кўп ҳолларда хоҳиш-истаклари қули бўлган одам энди уларнинг хўжайинига айланади.

Яна ўқинг:  Xolis ishning qo‘sh yutug‘i

Физиология қонунларига кўра рефлекс шаклланиши учун бир ой кифоя қилади. Бир ой рўза тутган кишида Аллоҳ қайтарган нарсалардан тийилиш рефлекси пайдо бўлади.

Одамлар одатда фан тасдиқлаган, амалда исботини топган нарсаларга кўпроқ ишонади. Бироқ, рўзанинг ҳали фан аниқлолмаган фойдалари бўлиши шубҳасиз. Бу фойдалар аста-секин ўз исботини топади.

Орифжон МАДВАЛИЕВ

тайёрлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: