Гиёҳвандликнинг олдини олиш-давлат назоратида

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг “Қабуллар уйи”да Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази томонидан “Ўзбекистон Республикаси Наркотик моддаларни назорат қилиш давлат комиссиясининг 20 йиллиги”га бағишлаб матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Икромов кириш сўзи билан очди. Ушбу анжуманда “Миллий миқёсда наркотик моддалар тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлари” мавзуида Ўзбекистон Республикаси наркотик моддаларни назорат қилиш Давлат комиссияси Раиси ўринбосари, наркотик моддаларни назорат қилиш Миллий ахборот-таҳлил маркази директори А.Мансуров маъруза қилди.

Йиғилишда хорижий дипломатик корпус идоралари, халқаро ташкилотлар, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти БМТнинг наркотик моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси, БМТнинг ривожланиш дастури, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа ташкилотлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Анжуман доирасида наркотик моддаларни назорат қилиш ҳудуддий комиссиялари, вазирлик ва идоралар вакилларига эсдалик совғалари топширилди.

Ўз мухбиримиз

Яна ўқинг:  Пекинда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ваколатхонаси очилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: