ЕТТИ карра ғолиб
Аёллар ўртасида тош кўтариш бўйича кўп карра жаҳон чемпиони, андижонлик Муҳтарама Алиева Францияда бўлиб ўтган жаҳон биринчилигида спортнинг ушбу тури бўйича дунёда тенгсиз эканини яна бир бор исботлади.
Францияда бўлиб ўтган тош кўтариш мусобақаларида жаҳоннинг 30 дан ортиқ давлати вакиллари ғолиблик учун баҳс олиб борди. Ана шу мусобақада 60 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Муҳтарама Алиева энг юқори натижага эришди ва еттинчи бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.