“Меҳрибонлик” оромгоҳида

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳам “Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчиларининг таълим-тарбия олишлари учун зарур шарт-шароит яратиш, уларнинг ёзги таътил кунларини мазмунли ва мароқли ташкил этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар асосида қатор ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Қизилсув қишлоғида жойлашган “Меҳрибонлик” соғломлаштириш оромгоҳининг тантанали очилиши ҳам соғлом авлодни камол топтиришдаги эзгу ишларнинг амалий ифодасидир. Таъкидлаш жоизки, “Меҳрибонлик” соғломлаштириш оромгоҳида жорий йилги мавсумда Бухоро, Навоий, Самарқанд, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги 12 та “Меҳрибонлик уйлари”нинг 900 нафар, Андижон ва Гулистон шаҳарларидаги Болалар шаҳарчасининг 140 нафар, жами 1040 нафар тарбияланувчилари дам олиши режалаштирилган.

“Меҳрибонлик” соғломлаштириш оромгоҳи мавсумга шай ҳолга келтирилган. Жумладан, оромгоҳдаги 277 ўринли ётоқxона, 200 ўринли ошxона, Маънавият ва маърифат хонаси, тиббиёт xонаси, спорт майдончалари дам олувчилар ихтиёрида. Шунингдек, чўмилиш ҳавзаси, 10 та болалар суҳбат айвончаси, 300 ўринлик ёзги кино-концерт амфитеатри, 7 та тўгарак xоналари, компьютер синфлари болаларга хизмат қилмоқда.

“Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчиларининг қандай турдаги китобларга бўлган қизиқишлари аниқланиб, Республика Болалар кутубхонаси ҳамда Республика илмий-педагогик кутубхонаси фондидан 5000 дан ортиқ китоб ҳамда болаларнинг севимли газета ва журналлари оромгоҳга келтирилди.

“Меҳрибонлик” соғломлаштириш оромгоҳида мавсум давомида жажжи болажонлар ўз қизиқишлари бўйича бадиий, техник ижодиёт, ўлкашунослик ва экология йўналишидаги 6 та ҳамда инглиз тили ва компьютер саводхонлиги тўгараклари, жами 8 та йўналишдаги тўгаракларда бўш вақтларини мазмунли ўтказиш имконига эга бўладилар. Мазкур тўгаракларнинг самарали ва мазмунли фаолият кўрсатиши учун “Баркамол авлод” республика марказларидан зарур жиҳозлар ҳамда малакали мутахассислар жалб қилинган.

Қолаверса, болаларнинг дам олишларини мазмунли ташкил этиш мақсадида тарбияланувчилар орасида турли интеллектуал ўйинлар, кўрик-танловлар, викториналар, спорт мусобақалари ўтказиш ҳам режалаштирилган. Шу билан бирга, севимли болалар шоирлари, маданият ва санъат арбоблари иштирокида тарбияланувчилар учун ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ижодий жамоалари томонидан концерт дастурлари ташкил этилади.

Яна ўқинг:  Виртуал спорт ўйинлари ва киберфутбол федерацияси ташкил этилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: