“ГЎЗАЛЛИК ҚАРОҚЧИЛАРИ” аёлларнинг даҳшатли душмани(ми?)

Буюк Британиянинг CACI Microlift компанияси мутахассислари қизлар ўртасида олиб борилган тадқиқотлар натижасида, улар 24 ёшдан бошлаб ажин пайдо бўлишидан хавотирга туша бошлайдилар, деган хулосага келди.

Шу билан бир қаторда қизлар 21 ёшдан ёшартирувчи пардоз воситаларидан фойдаланишни бошлашлари ҳам маълум бўлди. Ажабланарлиси, терининг қариш аломатлари фақатгина 28 ёшдан кейин сезила бошлайди.

Тадқиқотда иштирок этган қизларнинг аксарияти ажинлар уларга атрофидагилар орасида ўзларини эркин тутишларига халал беради деб ҳисоблашади. Иштирокчиларнинг 42 фоизи чекиш ва спиртли ичимликлар истеъмол қилиш қаришни тезлаштиради деган фикрда. 57 фоиз иштирокчи эса қаришни тезлаштирадиган асосий сабаб ишдаги ва шахсий ҳаётдаги асаббузарликлар деган фикрда қатъий туришди.

Тадқиқотлар натижасида кўз қисмига тушадиган ажинлар қизларнинг кучли хавотирига сабаб бўлиши маълум, бўлди (76 фоиз иштирокчи). Ундан сўнг пешона, бўйин ва оғиз атрофида пайдо бўладиган “гўзаллик қароқчилари” қизларга катта муаммо бўлиб туюлади.

Яна ўқинг:  Maktab va oromgohning suhbati

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: