Тошкентда Паралимпия ўйинлари

Пойтахтимизда Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси томонидан қатор вазирликлар, давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда паралимпия ўйинлари ташкил этилди.

Мазкур мусобақадан кўзланган мақсад мамлакатимизда паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, жисмоний имконияти чекланган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иқтидорини юзага чиқаришдан иборат. Унда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги махсус мактаб-интернатларда тарбияланаётган 100 нафарга яқин ўғил-қиз теннис, стол тенниси, қиличбозлик, параканоэ, енгил атлетика ва ўқ отиш спорт турлари бўйича ўзаро куч синашди.

Жорий йилги спорт мавсумида ҳам паралимпиячиларимиз халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этиб, юқори натижаларга эришмоқда. Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида енгил атлетика бўйича ўтказилган Гран-при турнирида ўзбекистонлик паралимпиячилар саккизта олтин ва учта кумуш медални қўлга киритди.

Пойтахтимизда ташкил этилган паралимпия ўйинлари ана шундай муваффақиятлар сонини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Паралимпия ўйинлари санъат усталарининг концерт дастури билан якунланди.

Яна ўқинг:  Huquq bilimdonlari taqdirlandi

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: