Эзгулик тадориги

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик компанияси ҳамкорлигида навбатдаги “Саломатлик” поезди Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларига жўнаб кетди.

Ушбу “Саломатлик” поезди таркибидаги мурувват юклари “Nestle Uzbekistan” қўшма корхонаси, “Ўқитувчи” нашриёт-матбаа ижодий уйи, “Baxteks” масъулияти чекланган жамияти, “Shaffof servis” қўшма корхонаси ва бир қатор халқаро ташкилотлар кўмагида шакллантирилган.

Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларига “Саломатлик” поезди жўнатилиши муносабати билан ушбу ҳудудларда 23 майга қадар “Саломатлик кунлари” ташкил этилади. Бир ҳафта давомида малакали мутахассислар томонидан болалар, хотин-қизлар, кўп болали оилалар аъзолари ва бошқа тиббий-ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни тиббий кўрикдан ўтказиш, соғломлаштириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади. Шу билан бир қаторда, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга бағишланган учрашувлар ташкил этилади.

Хайрия акцияси давомида даволаш-профилактика муассасалари ва аҳолига тиббиёт анжомлари, санитария-гигиена воситалари, дори-дармон, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа мурувват юкларини етказиб бериш режалаштирилган.

Ўз мухбиримиз

Яна ўқинг:  Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: