Болалар учун антиқа нонушта
Керакли масаллиқлар: 6 бўлак юпқа кесилган гўшт ёки колбаса, 12 бўлак бутерброд нони, 150 г помидор, 6 та тухум, туз ва мурч.
Тайёрланиши: Помидорлар доирача шаклида кесилади. Сўнгра 6 та нон бўлагининг юмшоқ жойи олиб ташланади. Қолган нон бўлаклари товага териб чиқилади. Нон устига гўшт бўлакларини қўйиб чиқилади. Устидан ўртаси олинган нон бўлаклари, унинг ўртасига помидорлар қўйилади. Ҳар бирининг устига биттадан тухум чақилади. Озгина туз ва мурч сепилади. Духовкага қўйиб, 180 даражали ҳароратда 20-25 дақиқа пиширилади.
Ёқимли иштаҳа!
Гули НОЗ