Нонли “лаваш”

Зарур маҳсулотлар: 6 бўлак батон нон, 100 гр. гўшт, 100 гр. пишлоқ, 35 гр. томат соуси, 2 дона тухум, 1 стакан қотган нон, ўсимлик ёғи, туз ва зираворлар.

Тайёрланиши: гўшт сувда пишириб олиниб, бўлакларга бўлинади. Идишга тухум чақиб, туз ва зираворлар солиб, яхшилаб аралаштирилади. Нонлар чет қисимлари олиб ташланиб, юмшоқ жойи қолдирилади. Сўнг нон бўлаклари устига томат соуси суртилиб, гўшт ва пишлоқ қўйилади ва рулет ҳолида ўралади.

Шундан сўнг қотган нонлар туюб олинади. Рулетларни аталанган тухум ва нон талқонига белаб, ёғда қизартириб пишириб олинади.

Егуликни дастурхонага тортишдан олдин кўкатлар билан безатишингиз мумкин. Ёқимли иштаҳа!

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Смартфон корпусида хавфли микроорганизмлар яшайди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: