Сифатли колбаса қандай бўлади?

Бугунги кунда колбаса маҳсулоти кўплаб кишиларнинг севимли озуқасига айланган. Хўш, колбаса ҳақида нималарни биласиз? Юртимизда бу маҳсулотни ўтган асрнинг 70-йилларидан ишлаб чиқариш урф бўлган.

Маълумотларга кўра, колбаса ҳақидаги илк маълумотлар эрамиздан аввалги V асрда Хитой, Бобил ва Юнон мамлакатларининг солномаларида учрайди. Айниқса, Ҳомернинг “Одиссея”сида кўпроқ ва батафсилроқ тасвирланади. Унинг тайёрланиш рецепти кейинчалик Бобил ва Хитойга ўтган. У ердан дунё бўйлаб кенг тарқалган. Унинг илк таркиби манбаларда ёзиб қолдирилишича қуйидагича бўлган:

Гўшт (от, мол ёки қуён гўшти) яхшилаб эзиб олинган ва турли зираворлар қўшиб, от ичагига жойланган. Сўнгра бир кеча кундуз махсус хоналарда дудланган. Бу маҳсулот маъзали таъмга эга бўлиб, асосан юқори табақа вакилларининг таоми ҳисобланган.

Манбаларга кўра, “Колбаса” сўзи туркий тилдан олинган бўлиб, “кол” – қўл, илик, “басмақ” – босмоқ, босиш маъносини англатади. Чунки Хитой орқали Осиёга кириб келган бу маҳсулот тайёрланишида, гўштни ичакка қўл билан жойлаштириб чиқишган. Кейинчалик бу Европа давлатларида “колбаса” деб номланган.

Ҳозирги кунда колбаса маҳсулотлари жуда харидоргир бўлиб, парҳез таомлар сирасига киритилган. Унинг тайёрланиши анча мураккаблик касб этади. Таркиби бутунлай ўзгарган. Бугунги кунда ҳар-хил турдаги сифатли колбасалар ва сосискалар тайёрлаш бўйича Германия ва Австрияликлар олдига тушадигани йўқ. Улар дунёнинг барча минтақасига ушбу маҳсулотларни экспорт қилади. Германиялик ишлаб чиқарувчилар дунё бўйлаб, қайси минтақа қандай колбасага эҳтиёж сезади, мавзусида сўровнома ўтказган. Натижалар шуни кўрсатганки, шимолий ўлкалардаги аҳоли асосан қайнатилган колбасаларни маъқуллашган бўлса, жанубликлар дудланган ва ярим дудланган колбаса маҳсулотларига эҳтиёжманд эканликларини билдиришган.

Колбасани камқонлик, қабзият ва турли аллергик касалликларга чалинган беморлар истеъмол қилишлари мумкин. Аммо ёш болаларга кам миқдорда бериш зарур. Айниқса, гижжаси бор фарзандларингиз бу маҳсулотни истеъмол қилмагани маъқул. Колбаса маҳсулоти таомномангизнинг тонгги дастурхонидан ўрин олгани яхшироқ, чунки унинг ҳазм бўлиши бироз мураккабдир. Шу боисдан ҳам шифокорлар бу егуликни ошқозони хаста кишиларга кўп ҳолларда тавсия этмайди.

Бир сўз билан айтганда, колбаса маҳсулотини харид қилиш чоғида унинг ташқи кўриниши, сифати, яроқлилик муддатига эътибор беринг. Мазкур маҳсулотни меъёрида истеъмол қилиш зарур.

Яна ўқинг:  Дўлана

Дилафрўз ШУКУРОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: