Хушхабар, рақамлар (2014/19)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 600 минг сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.
- Ҳозирги вақтда халқ таълими тизимидаги 483 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил қилинган 2 минг 899 та спорт секциясида 320 мингдан зиёд ўқувчи-ёшлар спорт билан мунтазам шуғулланмоқда. Уларнинг 114 минг 600 нафардан ортиғи қизлардир.