Кулгу-шифо (2014/16)
Икки ўқувчи суҳбати:
– Рустам, чапақайлигинг сенга ҳалал бермайдими?
– Йўқ! Ҳар бир одамнинг ўзига яраша камчилиги бўлади. Масалан, сен чойни қайси қўлинг билан аралаштирасан?
– Ўнг қўлим билан!
– Ана, кўрдингми? Рисоладаги одамлар қошиқ билан аралаштиради!
* * *
Мансур қўшни болаларга мақтанди:
– Кеча биз дадам билан кўлдан жуда кўп балиқ тутдик. Юзтадан кўп…
– Жуда ҳам кўп экан-ку! Шунча балиқни уйга қандай олиб келдинглар?
– Биз уларни кичкина банкага солдик.
* * *
Она:
– Яна музлатгичнинг ёнига келдингми? Нима, калтак егинг келяптими?
Аҳмад:
– Йўқ, ойижон! Ширинлик егим келяпти!
Баҳриддин ТУРFУНОВ тайёрлади