ТАЪЛИМГА ЭЪТИБОР – КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР

Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол инсон қилиб тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан ҳисобланади. Таълим-тарбияни йўлга қўйиш, ўқувчиларнинг сифатли ва узлуксиз таълим олишини таъминлаш мақсадида мактабларнинг ўқув ва моддий-техник базаси мустаҳкамланиб бормоқда.

Пойтахтимизнинг Ҳамза туманидаги 30-умумтаълим мактабида ҳам ана шундай таълим-тарбия ишлари амалга ошириляпти. Мактабда етти юздан ортиқ ўқувчи таълим олади. Уларга 46 нафар малакали ўқитувчилар турли фанлардан сабоқ бериб келишмоқда. Дарсларни интерфаол усулда олиб борилиши йўлга қўйилган бўлиб, бу нарса таълим жараёнида ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Бошланғич синф ўқитувчилари А.Алексеева ва М.Неъматовалар дарс жараёнида интерфаол усуллардан кенг фойдаланишади. Бу эса ўқувчиларнинг ўтилаётган фанларни тез ва осон ўзлаштиришга, ўз устида кўпроқ ишлашига ёрдам беради. Мактаб таълим тизимида бундай услублардан фойдаланиш бугунги кунда замонавий таълимга қўйилаётган асосий талаблардан бири ҳисобланади. Бундан кўринадики, республикамизда таълим-тарбияга қаратилаётган эътибор ўз самарасини беряпти. Бу эса ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятининг юксалишида асос бўлиб хизмат қилади.

Улуғбек ХАЛИЛОВ

Яна ўқинг:  Садриддиннинг навбатдаги олтин медали

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: