Мусиқанинг шифобахш оҳанглари

Ренесанс давридаги бир нечта италян мусиқа асбобларида “Мусиқа қалбни даволайди” деган ёзувни учратиш мумкин. Буни қарангки, Қадимги Мисрлик табиблар беморларни оҳанглар ёрдамида даволашни яхши йўлга қўйишган экан. Қадимги хитойликлар эса беморларга хар бир тана аъзоси учун алоҳида “мусиқий рецепт” тавсия қилишган.

Ҳозирги кунда тадқиқотчи олимлар мусиқани бизнинг кайфиятимизга яхши таъсир этувчи омил сифатида фойдали эканлигини таъкидламоқда. Кимдир бош оғриғи ёки тушкун кайфиятни турли дори воситалар билан бартараф этишни истаса, баъзилар учун ушбу муаммолардан халос бўлишга яхши мусиқа тинглашнинг ўзи кифоя.

Қандай мусиқалар организм учун фойдали?

XIX аср охирларида америкалик врач-невропатолог Жеймс Корнинг мусиқанинг таъсирини ўрганиб чиққан. Шифокор асабидан шикоят қилган беморларни даволаш чоғида мусиқадан фойдаланади. Натижалар эса кутилганидан ҳам яхши самара берди. Шундан сўнг касалхонада “шифобахш” концертларни ўтказиш йўлга қўйилди. Орадан юз йил ўтгандан сўнг Америка ва Европада ҳам шифокорлар стоматология ва операция хоналарида ҳамда болалар касалхоналари ва ҳарбий госпиталларда ҳам “мусиқатерапия”дан фойдалана бошладилар.

Бундан бир неча йиллар илгари Рим фанлар академиясининг изланишлари натижасида мусиқа ёрдамида инсондаги қўрқув, депрессия, юрак қисмидаги оғриқларни, гипертония, стрессни тўлиқ даволаса бўлади деган хулосани эълон қилишди.

Тадқиқотлар натижасида беморларнинг аксарияти айнан мумтоз мусиқалар хасталикни бартараф этишда самарали эканлигини эътироф этишмоқда. Моцарт, Бах, Бетховен, Чайковский, Шопен, Бородино, Биз, Штраус, Кальман, Легар каби бастакорларнинг мусиқий асаралари шулар жумласидандир.

Мусиқа турларига қараб инсонга турлича таъсир этади. Масалан, шўх мусиқа диққатни жамлашга ёрдам берса, сокин куй уйқунинг нормаллашувига ёрдам беради. Мутахассисларнинг фикрича пионино орқали чалинган куй қалқонсимон без фаолиятига таъсир этар экан. Скрипка қалбни даволайди. Раҳм-шавқат ҳиссини фаоллаштиради. Виолончель буйрак фаолиятига таъсир этар экан. Флейта (найсимон мусиқа асбоби) ўпкани тозалайди ва кенгайтиради. Орган ақл фаолиятини мувозанатлаштиради. Зарбли чолғу асбоблари эса юрак ритмини тикланишида ёрдам беради. Қон айланиш тизимига самарали таъсир кўрсатади. Уйқусизлик пайтида сокин мусиқаларни тинглаш тавсия этилади. Мисол учун Чайковсикийнинг мусиқаларини. Эрта тонгдан Вивальдонинг мусиқаларни, Шубертнинг серенадасини тинглаш самаралироқ. Бетховеннинг мусиқа асарлари эса бош оғриғига ижобий таъсир кўрсатар экан.

Яна ўқинг:  Соғаймоқчимисиз? Феълингизни ўзгартиринг!

Оливье Мессианнинг “Уйғонган қуш”, Эдвард Григнинг “Эрталабки кайфият”, Рихард Штрауснинг “Тонг”, Клод Дебюссининг “Денгиз” ва “Ой ёғдуси” мусиқалари асаб тизимини мустаҳкамлашда тавсия этилади.

Мумтоз адабиёт каби мумтоз мусиқа ҳам инсонларни таъсирчан, атроф-муҳитга, инсонларга меҳр-муҳаббатли, қилиб тарбиялайди. Шунинг учун бу асарлар асрларга татигуликдир.

Малоҳат НАЗАРОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: