Ҳарбийлар саломатлиги эътиборда

Эр йигит Ватан посбонидир. Унинг саломатлиги, оилавий хотиржамлиги Ватан ва оила олдидаги бурчини сидқидилдан адо этишга замин бўлади. Улар борки, ҳаётимиз осуда, кўнглимиз хотиржам.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йилнинг 14 ноябрдаги “Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойишининг ижросини таъминлаш юзасидан “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси тиббий-ижтимоий патронаж бригадалари томонидан ҳам салмоқли ишлар олиб борилди. 2013 йил давомида республика бўйича жами 86 та ҳарбий қисм ва билим юртларидаги 8 930 нафар ҳарбий хизматчи, уларнинг оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларга дори-дармонлар, санитария-гигиеник воситалари ҳамда кийим-кечаклар тарқатилди. Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари, хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбийлар оила аъзоларига манзилли хайрия ёрдами кўрсатилди.

Тиббий кўрикдан ташқари ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида тиббий маданиятни ошириш мақсадида долзарб мавзуларда замонавий мультимедия технологиялари орқали маърузалар, давра суҳбатлари ва семинарлар ташкил этилди.

Хотам РИЗАЕВ,

Тиббий-ижтимоий марказ раҳбари

Яна ўқинг:  Фарзандингиз таълим муассасасида тўғри овқатланиш дарсидан сабоқ олади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: