Кальций етишмаслиги қандай белгилар билан намоён бўлади?

Инсон саломатлиги учун организмда витамин ва минерал моддалар етарли миқдорда бўлиши зарур. Акс ҳолда танада салбий ўзгаришлар кузатилиб, жиддий асоратлар келиб чиқиши мумкин. Кальций ана шундай элемент. У нерв томирларида импульс ўтказувчанлигини, мушаклар қисқаришини бошқаришда иштирок этади ва қон ивиш тизимининг асосий компоненти ҳисобланади.

Сўнгги вақтларда дунёда коронавируснинг оғир шакли билан касалланиб соғайган аксарият беморларда таянч-ҳаракат тизими хасталиклари кўп учраяпти. Бунга эса айнан кальций етишмаслиги сабаб сифатида кўрсатилмоқда.
Шу боис мутахассислар Covid-19га қарши тўлиқ босқичларда ва бустер доза билан эмланишни тавсия этади. Сабаби, ўз вақтида вакцина олиш юқоридаги каби жиддий асоратларнинг олдини олишга хизмат қилади!
Аслида ушбу модданинг камлиги билан танада бошқа метоболик жараёнлар ҳам издан чиқади. Суяклар, тишлар, соч ва тирноқлар ҳолатига салбий таъсир этади. Юрак-қон томир тизими касалликлари ривожланади, иммунитет заифлашади.

Шунингдек:
– асабийлик ва фикр тарқоқлиги;
– кўп терлаш;
– танада тез-тез титроқ;
– тез чарчаш;
– мушаклар тортишиши;
– қабзият;
– тирноқларда оқ доғлар пайдо бўлиши;
– юрак уришининг бузилиши;
– тез-тез ва кучли бош айланиши;
– мушак, бўғим ва суякларда оғриқлар кузатилади.


Қолаверса, болаларда ўсишнинг секинлашуви ҳам айнан кальций етишмовчилиги билан боғлиқ. Айниқса, бу ҳолат ҳомиладорлик асоратлари хавфини оширади. Шу сабабли, ЖССТ бўлғуси оналарга ушбу элементни қўшимча равишда қабул қилишни тавсия этади.

Умида РУСТАМОВА,
тиббиёт фанлари доктори

Яна ўқинг:  Куз мавсуми болалар соғлиғига қай даражада таъсир кўрсатади?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: