Болаларни қандли диабетдан ҳимоя қилиш учун нима қилиш керак?

Қандли диабет йилдан йилга яшариб бормоқда. Бу дардга чалинганлар орасида ёш болалар, ҳатто чақалоқлар ҳам борлиги хавотирли ҳолат. Мутахассисларнинг бу ташвишида асос бор. Чунки ҳаётининг илк йилларидаёқ фарзандининг бундай хасталикка чалинишини ҳеч бир ота-ота хаёлига келтирмайди. Аммо тиббий хулосалар бунинг аксини исботлаб турибди.


Хасталикнинг ушбу тури болалар ва ўсмирлар орасида энг кўп тарқалган эндокрин касаллик ҳисобланади. Бу дард билан хасталаниш даражаси географик жойлашув, иқлим шароити ва атроф-муҳит омилларига қараб сезиларли фарқ қилади.
Организмда инсулин етишмовчилиги ҳисобига беморларда тез-тез пешобга чиқиш, кўп миқдорда суюқлик ичиш, ҳолсизлик, озиб кетиш каби илк белгилар намоён бўлади.

Фарзандида шу каби аломатларни кузатган ота-оналарнинг кўпчилиги диабет ҳақида ўйлашмайди. Оилавий шифокорга мурожаат қилишганда ҳам, агар бола организмидаги қанд миқдори ўлчанмаса, бу касаллик ҳақида хулоса қилиш қийин бўлади.


Оқибатда бемор бирламчи тиббиёт муассасасидан эндокринолог қабулига етиб келгунига қадар кўп вақт йўқотилади. Шу туфайли унинг аҳволи ўта оғир даражага етиб боришини ҳам кузатиш мумкин.
Шу сабабли ҳозир Эндокринология маркази бирламчи тиббиёт муассасалари ходимлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатиб, уларга болалар юқоридаги белгилар билан тиббиёт муасасаларига мурожаат қилганда, дастлабки тиббий кўриклар қаторида қондаги қанд миқдорини ўлчашни ҳам тавсия қилиб келмоқда.
Одатда нормал қанд миқдори 3.3 дан 5.5 ммолгача бўлиб, унинг бу кўрсаткичдан ошиши кузатилса, мутахассис беморни эндокринолог қабулига йўналтириши лозим.
Шундагина болада қандли диабет асоратли кечишининг олди олиниб, унинг фаол ҳаётга қайтиши тезлашади.
Қандли диабет билан ҳам тўлақонли ҳаёт кечириш мумкин. Бу касалликнинг ўзи эмас, асоратлари хавфли ҳисобланади. Бундан ҳимояланиш учун ота-оналардан фарзандининг кундалик фаолияти ва овқатланиш рационига эътиборли бўлишлари талаб этилади.

Соғлом турмуш тарзи, турли хил спорт турлари билан шуғулланиш, компьютердан меъёрида фойдаланиш, шу билан бирга, ўз вақтида эмланиш зарур.

Насиба АЛИМОВА,

Республика ихтисослаштирилган эндокринология

илмий-амалий тиббиёт маркази

Болалар илмий  бўлими мудири

Яна ўқинг:  Ёш ўтиши билан инсон саломатлигига дўстлар кўпроқ таъсир қила бошлайди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: