Қачон сунъий тиш қўйиш тавсия этилади?

Тиш ва тиш қатори нуқсонлари мавжуд бўлган барча беморларга сунъий тиш қўйиш мумкин. Бундан уларни функционал, яъни чайнаш, нутқ ва албатта, эстетик нуқсонлари тикланади.

Беморга сунъий тиш қўйиш жараёни мураккаб. Бунда умумий ва маҳаллий текширувлар асосида олинган натижаларга кўра, ортопед-стоматолог ва зарур ҳолларда стоматологиянинг бошқа йўналишлари мутахассислари билан ҳамкорликда қарор қабул қилинади.
Шундан сўнг, сунъий қоплама тури, хом­ашё ва қанча муддатга қўйилиши бўйича жараёнлар олиб борилади.


Сунъий тишлар – тиш-тож қисмининг турли ички ва ташқи сабабларига кўра, қисман ёки тўлиқ емирилишида, шунинг­дек қаторларининг кичик, ўрта ва катта нуқсонларини тиклаш мақсадида тавсия этилади.


Сунъий тишларнинг турлари хилма-хил бўлиб, бир-биридан маълум хусусиятларга кўра фарқланади.
Масалан, фойдаланиш вақтига кўра, (доимий ёки вақтинчалик), бажарадиган вазифасига (тикловчи, ҳимоя, таянч) ва тайёрланиш усулига (эзиб, қуйиш, куйдириш, чархлаш, босим остида пресслаш) ҳамда хомашёсига кўра (метал ва металмас, керамика), минерал(циркон диоксид) каби турларга ажратилади.

Сунъий тиш турлари маълум бир кўрсатмалар асосида беморларга тавсия этилади. Ушбу кўрсатмалар уларда умумий ва маҳаллий текширувлар натижасида олинган хулосалар, беморларнинг хоҳиш-истак­ларидан келиб чиққан ҳолда шаклланади.

Саидазим МУРТАЗАЕВ,
тиббиёт фанлари доктори,
стоматолог

Яна ўқинг:  ДУНЁ КЕНГ, АММО УНИ ХАСТАЛИК КЎЗГА ТОР ҚИЛАДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: