Зоминда уч авлод учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон қирғиз миллий маданий маркази ташаббуси билан Жиззах вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази вакиллари иштирокида Жиззах вилояти Зомин туманида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан “Туризм қишлоғи” мақоми берилган Дуоба қишлоғида “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.

5175 нафар аҳолига эга маҳаллада 4 та мактаб, 2 та мактабгача таълим муассасаси, 4 та дам олиш маскани, 2 та пансионат, 3 та болалар соғлиғини тиклаш лагери, 150 та меҳмон уйи ва кемпинглар мавжуд.

Тадбирда сўзга чиққанлар миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этувчи турли халқлар маданияти ва миллий анъаналарини ривожлантиришга юртимизда кенг имкониятлар яратилганлигини таъкидлашди. Бундай учрашувлар ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш, ватанпарварлик ғояларини ҳурмат қилиш, аждодларимиз анъаналарини асраб-авайлаш, миллат ва элатлар ўртасидаги ўзаро англашув, энг яқин қўшниларимиз билан дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган халқ амалий санъати намуналари кўргазмаси ҳамда ёш спортчиларнинг чиқишлари тадбир иштирокчиларининг катта эътиборини тортди.

Тадбир давомида Ўзбекистонда ШҲТ Халқ дипломатияси маркази томонидан нашр этилган “Саккиз элнинг саксон улуғ сиймоси”, “Саккиз элнинг сон-саноқсиз ўгити” ва “Саккиз элнинг саксон саккиз эртаги” Зомин тумани ўрта таълим муассасаларига ва Жиззах вилояти миллий маданий марказларига топширилди.

Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчилар ҳамда китобсеварлар танлови ғолибларига фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Зебо НАМОЗОВА

Яна ўқинг:  МЕДАЛЛАР СОНИ 35 ТАГА ЕТДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: