Қошларни ўстирмоқчимисиз?

Илгари қошларни жуда нозик, ипсимон шаклда териш урф бўлган, ­аммо эндиликда қалин қошларни кўпроқ кўрмоқдамиз. Ҳатто Европа мода кўргазмаларида, журналларда ва қизларнинг блогларида ҳозир қалин қошлар урф бўлмоқда.

Қандай қилиб кўп йиллик «ортиқча» қош сочларини теришдан сўнг, ингичка қошларни табиий зичлигини қайтариш ва замонавий қалин қошларни қайта ўстириш мумкин?
Қошларингизни ўстиришга ёрдам берадиган қуйидаги учта асосий усул мавжуд.
Аввало ўз қошларингиз табиатан қандай қалинликка эга бўлганини эсланг. Табиий қошларингиз қандай кўринишда бўлганини аниқлаш учун болаликдаги фотосуратингизни топинг. Бу ёрдамида сиз қошингизда қанча сочларингиз борлигини, уларнинг шаклини ва сочларингизни ўстириш натижасида қандай қошни олишингизни тушунишингиз мумкин.
Пинсетдан умуман фойдаланманг! Агар сиз қошларингизни ўстиришни истасангиз, унда ҳар қандай «ортиқча» сочларни олиб ташлаш мутлақо мумкин эмас! Сизга ортиқча бўлиб кўринган сочлар ўсиб, бир шаклга келиши мумкин.
Дорихонадан ўсма ёғи, чакамуғ (репейний) ёғи, канакунжут ёғи, зайтун ёғларидан бири ёки бир нечтаси, никотин кислотаси ампулалари ва арзон тиш чўткасини сотиб олинг (Агар қош учун махсус чўткангиз бўлса уни ҳам ишлатса бўлади). Ушбу ёғларнинг барчасини ишлатишдан олдин, тирсагингизда аллергия текширувини ўтказинг.
Қош ўстириш муолажалари кетма-кетлиги. Эрталаб ювинишдан ва барча парвариш манипуляциясидан сўнг, қошларга ёғ суртилади. Ёғни суртгандан кейин биз 30-60 дақиқа кутилади, сўнгра ювиб ташланади ёки салфетка билан ортиқча ёғ олиб ташланади.
Кундузи тиш чўткасини олиб, айлана ҳаракатлар билан қошни ва уни атрофини массаж қиламиз – бу усул билан соч фолликулаларига қон оқимини оширамиз ва соч ўсишини рағбатлантирамиз. Энг асосийси, чўткага босим ўтказиб юбормаслик керак, акс ҳолда сиз нафақат қошларсиз, балки терисиз ҳам қолишингиз мумкин – ҳамма муолажалар юмшоқ ва майин бажарилиши керак. Массаждан сўнг қошларга никотин кислотаси айлана ҳаракатлар билан суртилади.
Кечқурун ювинишдан ва барча гўзаллик жараёнидан сўнг яна қошларга ёғлардан бирини суртамиз ва айлана ҳаракатлар билан терини массаж қиламиз. Ёғни ортиқчаси 30-40 дақиқадан сўнг пахта ёки салфетка билан олиб ташланади.
Ушбу муолажаларни ҳар куни 3 ҳафта давомида такрорлаймиз. Кейин 2 ҳафталик танаффус қиламиз ва агар керак бўлса, яна такрорлаймиз.
Ҳафтада бир марта қошларни ўстириш учун, юмшоқ скраб­лар ёки пилинглар ёрдамида тозалаймиз. Бу ўлик тери ҳужайраларини олиб ташлайди ва ёғларнинг сингишини яхшилайди.
Ушбу муолажаларнинг барчаси кунига 10 дақиқадан кам вақтингизни олади ва натижа сизни жуда қувонтиради.

Яна ўқинг:  КАМАРЛАРДАН МАҲРУМ “ФАХРИЙ ЧЕМПИОН”


Қошларни парвариш қилиш учун қандай ёғларни ишлатса бўлади?

  1. Зайтун мойи – соч фолликулаларини озиқлантириб, соч тўкилишининг олдини олади;
  2. Шафтоли мойи – сочларни мустаҳкамлаш ва юмшатиш учун;
  3. Кастор (канакунжут) мойи – юмшоқлик ва ёрқинлик беради, шу билан бирга, сочлар итоаткорроқ бўлади;
  4. Бодом, репей мойи – озиқлантиради ва силлиқлайди.
    Дорихонада махсус ёғлар тўпламлари тайёр ҳолда ҳам бўлиши мумкин. Шунингдек, уларнинг таркибида гиалурон кислотаси ва витаминлар мавжуд бўлади. Уларни ҳам чўтка билан ёғ каби суртамиз.
    Бундан ташқари, агар ўзингизнинг косметологингиз бўлса, қошлар учун турли хил косметик муолажалар ҳам мавжуд. Улар: плазматеропия, оқсилларни тиклаш, мезотерапия. Бундан ташқари, қош­ларни ўстириш учун профессионал воситалар ҳам бўлади, аммо уларни мутахассис билан маслаҳатлашиб, қайси усул сизга кўпроқ тўғри келишини аниқлагандан сўнг қўлланг.

Зуҳра ТОШЕВА тайёрлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: