Кулгу шифохонасида (2013/52)
– Қизим, балиқларга ем бердингми?
– Йўқ, лекин мен уларни Янги йил билан табриклаб қўйдим…
* * *
31 декабрь куни, кечки пайт ўғил онасига яқинлашиб, қулоғига пичирлади:
– Ойижон, келинг соат 12 га ярим соат қолганда, Янги йил, Янги йил, деб бақирамиз.
– Нега ўғлим?
– Қўшниларимиз, бизникига Янги йил ҳаммадан олдин келибди, деб ўйлашлари учун…
* * *
Янги йил байрамига келган меҳмонларнинг меҳмондорчилиги чўзилиб кетибди. Мезбон нима қилишини билмай турганида телефон жиринглаб қолибди. Телефон гўшагини қўлига олибди-ю, миясига бир фикр келибди… Меҳмонларнинг олдига қайтиб келиб бақира кетибди: Вой-дод, ўт кетибди, ёнғин! Ҳамма:
– Кимникида ёнғин бўлибди?
– Қай бирингизникидадир, мен аниқ эшитолмадим…