Тузсиз помидор шарбати
Фойдаси: саратон касаллигининг кўпгина турларидан ҳимоя қилади. Маълумки, янги узилган помидорни қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган маҳсулотларда ликопен моддаси помидорнинг ўзига қараганда кўп миқдорда бўлади. Ликопен қуйидаги аъзолар саратони пайдо бўлиши хавфини камайтиради: оғиз бўшлиғи, ўпка, ошқозон, жигар, кўкрак безлари, бачадон бўйни, тўғри ичак. Бундан ташқари, ликопен юракни эркин радикалларнинг таъсиридан ҳимоя қилади ва бу билан юрак қон-томир касалликлари пайдо бўлиши эҳтимолини камайтиради.