Бурун битиши, аксириш, тунги уйқусизлик, бош оғриғи… Буларнинг барчасидан қутилишни хоҳлайсизми?

«Соғ бўлинг!»
Бу сўзларни аксириш, тумов, томоқда қичишиш ва кўз ёшланиши билан намоён бўлувчи аллергиянинг бирор кўриниши билан касалланган кишилар кўп эшитишади. Аллергик ринит тоза ҳаво ўрнини чиқинди газлар эгаллаётган ривожланган саноат давлатларининг замонавий муаммоси. Ринит симптомлари шунчалик таъсирчан ва чарчатувчи бўлиши мумкинки, ҳатто ишга ё ўқишга диққат қилиш қийинлашиб, ҳаёт сифати ёмонлашади.

Аллергик ринитнинг икки тури мавжуд:
– мавсумий – аломатлар одатда йилнинг маълум вақтларида, купинча баҳорда, ўсимликларнинг гуллаш даврида содир бўлади.
– мавсумийлик хос бўлмаган – аллергия симптомлари йил фаслларига қараб эмас, доимий намоён бўлади. Кўпинча уни чанг каналари ёки ҳайвон эпидермиси чақиради.

Қандай пайдо бўлади?


Аллергенлар (нафас йўлларини таъсирловчи моддалар) бурунга, томоққа, кўзга тушиб, семиз ҳужайраларни активлаштиради. Бу ҳужайралар юқоридаги симптомларни юзага чиқарувчи гистамин моддасини ажратади.

Аллерген бўлиши мумкин бу…


…дарахтлар ва ўсимликлар чанги, чанг каналари, моғор, мушук, ит, от ёки парранда, озиқ-овқат маҳсулотлари (масалан, сут, ёнғоқ, помидор, тухум). Афсуски, аллергенни аниқлаб бўлмайдиган ҳолатлар ҳам учраб туради.

Нима аломатларини янада яққол намоён қилади?


Асосан турли хил кимёвий моддалар, масалан, сигарет тутуни, бўёқлар, лаклар, косметика маҳсулотлари. Баъзан сабаб ҳиссий стресс, алкогол, совуқ ва нам ҳаво, кондиционерлар бўлиши мумкин.

Туғма аллергик ринит бўлиши мумкинми?


Ҳа, энг аввало, ота-онасида атопия бор болалар, худди шундай муаммога дуч келишлари мумкин. Аллергик реакциялар кўпинча болалар учун хос бўлса-да, аллергик ринит хоҳлаган ёшда учраши мумкин. Бу касаллик ўз-ўзидан хавфли эмас, лекин даволанмаса, бронхиал астма, бурундаги полиплар, эшитишнинг бузилиши билан билан қўшилиб келиши мумкин.

Қандай даволаш мумкин?


Касалликни тўлиқ тузатишнинг иложи бўлмаса-да, замонавий тиббиёт касаллик симп­томларини енгиллаштириб, ҳаёт сифатини яхшиловчи усулларни ишлаб чиққан.
Ўзингизга ёрдам беринг! Соғлом, мўътадил овқатланинг. Спорт билан шуғулланинг. Шифокор тавсия қилмаган бўлса, бурун учун томчиларни давомли ишлатманг. Улар касаллик симптомларини камайтиради, лекин кўп ишлатсангиз, қарама-қарши таъсир кўрсатиши мумкин.
Аллергия чақирувчиларидан қочинг! Сизни аллергенингиз нималигини билсангиз, ўша билан учрашишдан қочинг. Ўсимликлар чангланиш даврида, кўпинча ёпиқ биноларда қолинг, кўзингизни совуқ сувда ювинг. Чанг каналари манбаи: тўшамалар, юмшоқ мебель, юмшоқ ўйинчоқлар, гиламчалар… Бинода ҳайвонлар бўлмасин. Чекманг ва атрофдагилардан ҳам шуни илтимос қилинг!
Симптомлар оғир енгиллик даражасига қараб шифокор дориларни тавсия қилади. Булар рецептли ва рецептсиз препаратлар бўлиши мумкин.

Яна ўқинг:  Барвақт қўйилган ташхис кўкрак саратонининг олдини олишда жуда муҳим

Аллерголог-иммонолог

Шерзод МУХТОРОВ тайёрлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: