Кулгу-шифо (2013/50)
Дада, чеҳрангизни яхши эслайсиз-а?.. – Бу нима деганинг, ўғлим?
– Яъни бурнингиз, иягингиз, оғзингиз қаердалигини биласизми?
– Албатта!
– Эй-й, хайриятей… Мен сиз соқол оладиган ойнани синдириб қўйиб, қўрқиб юрувдим.
* * *
Кампирлар суҳбатидан:
– Чолим билан турмуш қурганимизга эллик йил тўлди. Йигирма беш йилдан буён бир ёстиққа бош қўямиз.
Иккинчиси деди:
– Нега йигирма беш йил?
– Чолим қоровул бўлиб ишлайди. Бир кун уйда, бир кун навбатчиликда туради.