Фаровон ҳаётимиз асоси

Пойтахтимиздаги 59-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида “Конституция – бахтимиз қомуси” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Республика Маънавият тарғибот маркази Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани бўлими вакиллари, “Хадра” МФЙ диний маърифий ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси иштирок этди.

Тадбирда ўқувчилар Конституция берган имкониятлар, унинг моддаларини чуқур ўрганишлари, ўзларидаги ёрқин ғояларни ҳуқуқий асослар орқали ҳаётга татбиқ этиш ва ҳуқуқий билимларини оширишлари лозимлиги борасида сўз юритилди.

Қомусимиз моддалари саҳна кўринишлари ва шеърлар орқали ифодаланди. Куй ва қўшиқлар, жозибадор рақслар тадбирга кўтаринкилик бағишлади.

М. АҲМЕДОВ

Яна ўқинг:  Паруазнинг парвози

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: