Олов – тилсиз ёв

Болаларни эътиборсиз қолдириш ҳеч қачон яхши оқибатларга олиб келмайди. Ваҳоланки, жажжи гўдак эсини таниган сари катталарга тақлид қилиб, фавқулодда кутилмаган ҳодисаларни содир этади. Айниқса, тамаки чекиладиган оилаларда улғаяётган болалар 3-4 ёшидан биринчи чекиш сабоғини ола бошлайди. Табиийки, гугурт ўйнашга ҳам эҳтиёж ва қизиқиш пайдо бўлади.

Бу ҳам майли, ўсмир болаларда қуриб-қақшаб ётган шох-шабба, қуруқ ўт, ахлат уюмларини ёқишга мойиллик кучли бўлади. Бемаврид ёқилган гулханларни назоратсиз қолдириш кўпгина ёнғинларга, кўнгилсиз оқибатларга сабаб бўлади. Содир бўлган ёнғинлар эса фуқароларга моддий ва маънавий зарар келтиради. Энг ачинарлиси, инсонларнинг ҳаёти хавф остида қолади.

Хўш, бунга ким айбдор? Албатта, фуқароларнинг ўзи. Чунки, ЁХБ ходимлари томонидан олиб борилаётган тушинтириш ишларига қарамай, фуқаролар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига бепарволик, лоқайдлик билан қарашяпти, бегоналар у ёқда турсин, ҳатто ўз фарзандларининг олов билан ўйнашига ҳам эътибор беришмайди.

Ҳаётимиз, фарзандларимиз истиқболи, мол-мулкимиз ўт балосидан хатарсиз бўлсин десангиз, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг. Газ ва иситиш ускуналаридан тўғри фойдаланинг, электр ускуналарни қаровсиз қолдирманг, газ плиталари устида кир қуритманг, уйда ёш болаларни ёлғиз қолдирманг ва уларни гугурт ўйнашларига йўл қўйманг.

Рустам ИШПЎЛАТОВ,

Шайхонтоҳур тумани ИИБ ЁХБ инспектори, сержант

Яна ўқинг:  Йўл ҳушёрликни ёқтиради

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: