Хушхабарлар, рақамлар (2013-48)
Жорий йилнинг ўтган ўн бир ойи давомида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси кўмагида 450 нафар туғма юрак нуқсони, туғма лаб-танглай нуқсони, оёқ ва бўйиннинг ортопедик хасталиклари ҳамда куйишдан кейинги чандиқли жароҳатлар билан оғриган болаларда жарроҳлик операциялари ўтказилиб соғломлаштирилди.