Диққат, танлов!
Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбектуризм” Миллий компанияси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Фанлар академияси, “Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази
Ўзбекистонда ёшлар туризмини ривожлантириш, туман ва шаҳарларнинг туристик салоҳияти, жойлардаги тарихий обидалар, зиёратгоҳлар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни тарғиб қилиш;
медиамаҳсулотларнинг кенг тарқалган тури – видеороликлар ёрдамида мамлакатимизнинг туризм салоҳияти тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш;
ёшларда юртимиздаги бунёдкорлик ва янгиланишларга нисбатан фахр туйғуларини шакллантириш;
миллий урф-одат ва қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда келажак авлодларга етказиш мақсадида “Янги нигоҳ” видеороликлар танловини эълон қилади.
Танловга ижодий ишлар 2015 йилнинг 1 сентябрига қадар “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг туман ва шаҳар кенгашларида қабул қилинади.
Батафсил маълумотларни (0-371) 241-02-72, 241-00-50 телефон рақамлари ёки www.videotanlov.uz сайтидан олиш мумкин.