Болалар ўйинчоқларига хавфсизлик талаблари белгиланди

“Ўзстандарт” агентлигининг хабар беришича, “Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламенти ишлаб чиқилди.

Техник регламент болалар ўйинчоқлари хавфсизлиги, болалар ва уларга қаровчи шахсларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб болалар ўйинчоқларини хавфсиз ишлаб чиқариш ҳамда сотиш талабларини белгилайди.

Техник регламентга мувофиқ ёнғин хавфсизлиги, кимёвий хавфсизлик, токсикологик-гигиеник хавфсизлик, электр хавфсизлик, радиацион хавфсизлик, микробиологик хавфсизлик, қадоқлашга оид хавфсизлик, тамғалашга оид хавфсизлик ва бошқа хавфсизлик талаблари белгиланган бўлиб жумладан:

— болалар ўйинчоғининг таркибида портлаш хусусиятига эга бўлган моддалар ва материаллардан иборат бўлмаслиги;

— электр ўйинчоқларда, шунингдек, уларнинг таркибий қисмининг бирортасида ҳам номинал кучланиши 24 V дан ошмаслиги кераклиги;

— ўйинчоқларга иккиламчи хомашёлар, яъни бошқа мақсадларда ишлатилган ва қайта ишлаш натижасида олинган хомашёларни қўллашга йўл қўйилмаслиги;

— ўйинчоқлар маънавий-ахлоқий, психологик хавфсизликни таъминлаши ҳамда«оммавий маданият»ни тарғиб этмаслиги;

— ўйинчоқ тамғасида белгиланган тартибда берилган мувофиқлик сертификати билан тасдиқланган миллий мувофиқлик белгиси бўлиши;

— уч ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланмаган ўйинчоқларга ёш гуруҳи кўрсатилган, тақиқловчи шартли график белги қўйилган бўлиши шартлиги кўрсатиб ўтилган.

Бундан ташқари ўйинчоқларда:

— фойдаланувчига куйиш хавфини келтириб чиқарувчи таркибида қиздириш элементи мавжуд бўлган ўйинчоқларни ишлаб чиқариш тақиқланади;

— лазерли нурланиш тизимининг ҳар қандай туридан фойдаланиш тақиқланади;

— озиқ-овқат маҳсулотларида ва (ёки) озиқ-овқат маҳсулотлари билан чакана савдога чиқарилган болалар ўйинчоқлари ўзларининг алоҳида қадоқларига эга бўлиши талаб этилади.
ЎзА

Яна ўқинг:  СОҒЛОМ БОЛА – МИЛЛАТ ТАЯНЧИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: