Табиат – болалар тасаввурида

Чилонзор туманидаги 163-мактаб ўқувчилари томонидан ўтказилган “Олтин куз” тадбирида кузнинг бор чиройи маҳорат билан акс эттирилди. Тадбир “Ҳосил байрами”нинг бир бўлаги сифатида кенг қулоч ёйди. Сабзи, карам, бақлажон, шолғом образларида чиққан ўқувчиларга ҳамманинг ҳаваси келди.

– Бу каби тадбирлар болаларда табиатга меҳр-муҳаббат, юртига, инсонларга бўлган қадр-қиммат туйғусини янада мустаҳкамлайди, – дейди 163-мактаб директори Умида Маннапбекова. – Жажжи болажонларнинг шеърларни ифодали ўқиши, қўшиқ ва рақсларни маромига етказиб ижро этиши, театрлаштирилган саҳна кўринишларидаги ижролари истеъдодлар ўз бағримизда эканлигини намоён этди. Бу, авваломбор, тадбир раҳбари, биринчи тоифали ўқитувчи Орзу Османованинг меҳнати самараси, қолаверса, болалардаги ишонч ва интилишнинг учқунларидир.

Мактабда ҳар бир тадбир ўзига хос тарзда, юксак маҳорат билан ташкил этилади. Бу болаларни бир томондан ўқишга, изланишга чорласа, иккинчи томондан уларда саҳна маданиятини ривожлантиради.

Дилфуза КАМОЛЖОНОВА

Яна ўқинг:  Хушхабар рақамлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: