Ҳақиқатан «…РАДДИ БАЛОми?» ёхуд исириқ ҳақида нималарни биламиз?

Беқиёс табиатнинг инсоният саломатлиги учун тортиқ эт­ган серҳислат гиёҳлари­дан бири исириқ ҳи­собланади. Халқ та­бобати амалиётида кенг қўлланиб ке­лаётган исириқ­нинг шифобахш хусусиятларини таъриф этиб ту­гатиш қийин.

Бундан минг йилларча муқад­дам машҳур юнон табиблари Жолинус ҳаким (Клавдий Га­лен-эрамизнинг 130- 200 йиларида яшаган) ва Дискардус (Диско­рид-эрамизнинг I асри­да яшаб ижод этган) лар томонидан исириқ атрофлича таърифла­ниб, шифобахш хусуси­ятлари кўрсатиб ўтил­ган эди.

Буюк табиб Абу Али ибн Сино бир қатор хасталикларни даво­лашда исириққа му­рожаат этган. Жумла­дан, уни қуймич асаблари (нерв толалари) шамоллашида, тиз­за ва суяклар қақшаб оғришида, кучли пе­шоб ҳайдовчи омил си­фатида фойдаланишни тавсия этган.

Абу Райҳон Беруний ўзининг “Китоб ас-сай­дана фи-т-тиб” асарида исириқ билан боғлиқ бўлган қизиқарли маъ­лумот келтиради. Ун­да баён қилинишича, исириқдан тайёрланган қайнатма безгакка даво экан. Агар ўсимлик­нинг сут-шираси бир тутам пахта ёки жун ма­тога шимдирилиб, ўн кун давомида қуритил­гач, қичима азоб бераётган жойга боғланса, фойдали бўлади.

Исириқ туятовондошлар оиласига мансуб бўлиб, бўйи тизза баробар, умумий гардиши бир метрга етадиган сершох, қуруқ шароитга мослашган, узун ўқ илди­зи кўп йиллик ўт ўсимлик. Эрта баҳорда тез мавж­ланиб, гуркираб ўса­ди. Ўзига хос бадбўй ҳиди бўлиб, маза­си тахир, таъсир­чан заҳари бўл­ганлиги туфайли ҳайвонлар емай­ди. Барглари 4-5 бўлакка ажрал­ган, барг учлари наштарсимон ўт­кир. Ўсимлик май ойларида чаман бўлиб гуллайди. Оқ, сарғиш гуллари ўзга­ча гаштли ва фусун­кор, июнь ойларида пишувчи меваси уч чаноқли, очилувчи кўсакча бўлади.

Исириқ Марказий Американинг бир қа­тор жойларида, Ов­рупонинг жануби, Туркиядан Мўғилистонгача бўлган май­донларда учрайди. У мамлакатимизнинг чўл ва адирлари, ялангликлар, тошлоқ ерлар, ай­ниқса, Қизилқум, Қо­рақум, Султон Увайс тоғ этакларида ўсади. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Сирдарё, Бу­хоро, Самарқанд, На­манган вилоятлари­да учратиш мумкин. Маълумотларга қара­ганда, исириқ униши Фориш диопарасида 800-1000, Сирдарё ви­лоятида 400-500 гек­тарга етади. Ҳосилдорлик эса гектаридан қу­руқ масса ҳисобида 7-9, уруғ ҳисобида 4-10 центнерни ташкил этади. Демак, бизнинг дав­латимиз серхосиятли исириқнинг манбаи экан.

Исириқнинг таркиби шифобахш моддалар­га бойлиги билан ажралиб туради. Жумладан, ўсимлик илдизида 1,7-3,3 фоиз, поясида 0,23- 3,75 фоиз, баргларида 1,07-4,96 фоиз, гуллари­да 2,82 фоиз ва уруғларида 2,38-6,60 фоизгача алкалоидлар бор. Алкалоидлар мажмуасидан гармалин, гармин (банистерин), пеганин (ва­зицин), дезоксивазицион ва яна бир қатор ал­калоидлар ажратиб олинган.

Замонавий тиббиётда исириқдан ажратиб олинган гармин алкалойди ва ўсимлик илди­зидан тайёрланган спиртли тиндирма (настой­ка) Паркинсон хасталигини (марказий асаб си­стемасининг сурункали авж олувчи касалли­ги, ҳаракатлантирувчи функциялар бузилиши билан ўтади), тутқаноқ, бош миянинг яллиғла­ниши асорати – қал­тирашни даволашда ҳамда ухлатувчи дори сифатида ишлатилган.

Пеганин номи би­лан юритилувчи алка­лоид кишини бардам­лаштирувчи, ични ма­ромлаштирувчи ва ўт ҳайдовчи хусусиятлар­га эга бўлса-да, заҳарли ҳисобланади. Гиёҳ тар­кибида мавжуд бўлган гармолин алкалоиди ўткир таъсирлиги билан ажралиб туради. Бу алкалоид марказий асаб системасига, айниқса, бош мия пўстлоғидаги ҳаракатни тергаб турувчи марказга қўзғатувчи таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, у юрак, ичак, бачадон, суяк, мушаклар системасига, бош мия қон томирларининг кенгайишига олиб келади.

Исириқнинг ер устки қисмидан таёрланган қайнатмасидан бод, қўтир ва бошқа касалли­кларни даволашда фойдаланилади. Ундан тай­ёрланадиган дамлама безгак, тутқаноқ, томоқ оғриғи, ҳолдан тойиш ва ўта чарчаш натижа­сида асабнинг бузилишида (неврастения) уй­қусизликка қарши шифобахш омил сифати­да ишлатилади. Исириқ ва зиғир уруғларидан қайнатма зиқнафас касаллигида (бронхил аст­ма) наф берувчи восита ҳисобланса, қалампир меваси билан исириқ уруғи аралашмасидан тайёрланадиган қайнатма захм, бод ва бошқа касалликларни даволашда қўлланилади. Баъ­зан исириқ уруғидан гижжа ва тер ҳайдовчи (10-15 тадан 2-3 маҳал ичилади) омил сифати­да фойдаланилади.

Бундан ташқари, унинг яна бир ажойиб ҳислати – тутатиб ҳидланса, бошнинг изтиробли оғриғидан ҳоли қилади. Исириқ билан дуд­ланган хона тажавузкор микроб ва зарарли ҳашоратлар (қурт-қу­мурсқа, кана, бурга) дан то­заланади. Жумладан, мабодо уйда кимдир қизамиқ, тумов, терлама ва бошқа юкумли касалликлар билан оғриб ётган бўлса, мазкур хона ҳавоси таркибида­ги зарарли микроблар исириқ дудидан нобуд бўлади. Илмий медицина исириқ таркиби­да мавжуд бўлган таъсирчан моддалар кўзга кўринмас микроаъзоларга қирон келтириши­ни исботлаб берган.

Исириқ айни гуллаган пайтида ер уст­ки қисми ўриб олиниб, қуёш нуридан пана, салқин жойларда қуритилади. Мабо­до унинг мевалари­ни доривор маҳсу­лот сифатида тайёр­лаш лозим бўлса, у ҳолда ўсимлик ме­васи етилиб пишга­нида гиёҳнинг поя­си юқори қисмдан ўриб олинади, қу­ритилади ва янчиб, уруғи ажратиб оли­нади.

Яна ўқинг:  Жомбойлик ака-укалар “Реал Мадрид”га чақирилди

Исириқ замона­вий тиббиётда ҳам атрофлича қўлланилмоқда. Унинг шифобахшлик бобидаги сир-асрорла­рини очишда Ўзбекистон олимларининг хиз­мати таҳсинга лойиқ. Ҳозирда ундан 15 хилда­ги алкалоидлар ажратиб олинаётгани ҳамда улар тиббий амалиётда қўлланилаётгани фи­кримизнинг далилидир.

Мабодо ёғоч анжомлар (бешик, сандиқ, ға­ладон, қути, шкаф ва бошқа), шунингдек, ис­тиқоматга лозим бўлган хоналарнинг ичини ҳар қандай тажавузкор омиллардан покиза­лаш лозим бўлса, у ҳолда исириқ қайнатмаси билан артиб чиқилади ёхуд қуруқ исириқ ту­татилса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Исириқ гуллаб, мева ҳосил қилаётган давр­да йиғиб, қуритиб сувда қайнатилади ва буғи­да бод билан оғриган оёқ ёки қўл тутиб турил­са, яхши наф бўлади.

ИСИРИҚ ДАМЛАМАСИ:

– юқори нафас йўллари шамоллаганда;

– малярияда;

– неврастенияда;

– истерик ва эпелептик ҳолатларда;

– гипертонияда;

– эндометритда;

– тиш оғриғида, милклар яғлиғланганда (томоқни ғар- ғара қилиш);

– ревматизм, бот касаликлар (ванна қилиш)да шифо бўлади.

Исириқнинг 1 чой қошиқ миқдорда қуруқ кукунлаштирилган ўтидан олиб, 400 грамм қайноқ сувда дамланади, сўнг ош қошиқда кунига 3 маҳал истеъмол қилинади.

Холида ОЧИЛОВА,

Олий тоифали шифокор-эндоскопист

 

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: